Yangiliklar

GM UZBEKISTAN ДИЛЕРЛАРНИ ЯНГИ МОДЕЛЛАР БИЛАН ТАНИШТИРДИ
2019-05-25 20:52:07 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

GM Uzbekistan компанияси “Nurafshon Avtocentr” мультибренд автосалонида дилерлик корхоналари вакилларини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши кутилаётган янги моделдаги автомобиллар билан таништирди.

Мазкур тадбир дилерларга янги моделлар билан танишиш билан бир қаторда унинг барча жиҳатларига баҳо бериш ҳамда ўз таклифларини билдириш имконини берди.

Шунингдек дилерлар ўртасида сўровнома ўтказилиб, унда уларнинг янги автомобиллар бўйича таклифлари ўрганилди.

Тадбир якунида компания ва дилерлар ўртасидаги ҳамкорликка доир бошқа бир қатор масалалар ҳам муҳокама қилинди.