Yangiliklar
«ДжиЭм Ўзбекистон» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомбиллар савдоси қайта бошланганлиги ва харидорлар томонидан келиб тушаётган мурожатларни инобатга олган ҳолда, компания томонидан Ўзбекистон Республикаси бозоридаги ҳаридорлар талабларини қондириш мақсадида, талаб юқори бўлган автомобиллар моделларини ишлаб чиқариш хажмларини оширишнинг тез мослашувчан механизмини жорий қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ҳусусан, «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ томонидан механик узатмали “Нексия” автомобилларини ишлаб чиқариш хажмлари август ойидан бошлаб 3 501 донага, сентябрь ойида эса 4 143 донагача оширилди, йил охиригача эса ушбу моделнинг ишлаб чиқариш хажмлари 34 804 донагача етказилади.
Шунингдек, “Малибу” автомобилларини ишлаб чиқариш хажмлари ойига 240 донадан 2 200 донага ошириш режалаштирилган.
Компания мижозлар томонидан таклифлар ва талабларни инобатга олган ҳолда, бошқа русумдаги автомобилларнинг ишлаб чиқариш хажмларини ҳам яқин ойларда ошириш учун барча имкониятларни жалб қилмоқда.
Мижозлар учун қулайликлар яратиш, шаффофликни таъминлашга қаратилган ва кундалик равишда янгиланиб бориладиган онлайн равишда шартнома тузиш тизими асосидаги барча аризалар максимал даражада тез кўриб чиқилади.
Ҳар бир мижозни «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ веб-сайтида кундалик равишда эълон қилинаётган шартномалар рўйҳати билан танишиб бориш ва дилерлик корхоналарига шартнома тузиш учун ташриф буюришларига чорлаб қоламиз.
Дилерлик ташкилотларида ноқонуний ҳатти-харакатлар ва мижозлардан товламагарчалик орқали қўшимча пул маблағларини талаб қилиш каби ҳолатлар пайдо бўлса, бизнинг Call-марказимизга (141-77-77) дарҳол мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз, сизнинг мурожатингиз тезкор равишда кўриб чиқилади. Барча ноқонуний ҳаракатлар ҳолатлари алоҳида назорат остига олинади.
Барча масалалар юзасидан +998909779299 рақамига қўнғроқ қилишингизни сўраймиз (Мавланов Анвар, савдо бўлими менежери)
Ҳамкорлигингиз ва сабрингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!