Yangiliklar
18 октябрь ҳолатига GM Uzbekistan АЖ 45 дақиқада расмийлаштириб, олиб кетиш мумкин бўлган 208 та автомобиль тақдим этмоқда. Автомобилларнинг 20 донаси Cobalt ва 188 донаси Spark.
Савдода Spark автомобилининг 3-поз A/T, 4-поз евро A/T ҳамда 2-поз евро M/T модификациялари, Cobalt’нинг эса 1-поз евро A/Т, 4-поз евро A/Т, 2-поз евро M/Т модификацияликлари мавжуд.
Мазкур автомобилларни харид қилиш истагида бўлган харидорлар компаниянинг расмий дилерларида мавжуд тақсимотга қараб ўзларига қулай бўлган автосалонга мурожаат қилишлари мумкин. Дилерлардаги тақсимот қуйидаги ҳаволада келтирилган: http://gmuzbekistan.uz/avto_za_45_minut.
Дилерларнинг манзиллари ва алоқалари рўйхати билан http://gmuzbekistan.uz/dillers/cat/1 ҳавола орқали танишиш мумкин.