Yangiliklar

«GM UZBEKISTAN»НИНГ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ФИЛИАЛИ КАДРЛАР ТАРКИБИДА ЎЗГАРИШЛАР РЎЙ БЕРДИ
2018-10-04 00:08:43 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

«Ўзавтосаноат» АЖ «GM Uzbekistan»нинг Хоразм вилояти Питнак шаҳрида жойлашган филиалида ўтказилган текширувлар натижасида тизимли равишда жиддий камчилик ва хатоларга йўл қўйган филиалнинг бир қатор ходимлари ўз лавозимидан озод этилганлигини маълум қилади.

Шунингдек айрим ходимлар янги лавозимларга ўтказилди, бошқалари эса бўш иш ўринларига тайинланди. Муҳим лавозимларга эса олдига қўйилган янги вазифаларни сидқидилдан, сифатли ва юқори стандартлар даражасида бажара оладиган компанияининг масъулиятли, интилувчан ходимлари тайинланди.

Янги тайинловлар:

- Назаров Дилшодбек Сапарбаевич - Харид ва маҳаллийлаштириш бўлими харид секцияси бошлиғи, 1983 йилда Урганч шаҳрида туғилган, иқтисодчи, тизимдаги иш тажрибаси 5 йил;
- Хусаинбеков Уткирбек Раджаббаевич - транспорт хизмат кўрсатиш секцияси бошлиғи, 1984 йилда Урганч шаҳрида туғилган, телекоммуникация технологиялари, тизимдаги иш тажрибаси 7 йил ;
- Курбанбаев Расулбек Азатович - Марказий юклаш майдони менеджери, 1989 Қўшкўпир туманида туғилган, телекоммуникация технологиялари, тизимдаги иш тажрибаси 5 йил.

Биз билан қолинг!