Yangiliklar

Ҳурматли Ватанимиз ҳимоячилари!
2019-01-14 20:51:36 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

GM Uzbekistan компанияси Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади.

Сизларга Ватанимизни ҳимоя қилишдек шарафли ва масъулиятли вазифани адо этиш йўлида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Ушбу тантанали кунда сиз ва оила аъзоларингизни байрам билан табриклаб, сизларга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват, хонадонларингиздан бахт ва қувонч аримаслигини тилаб қоламиз!

Сизларнинг заҳматли меҳнатингиз халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти гаровидир!