Yangiliklar
«GM Uzbekistan» АЖнинг «InfinBANK» АТБ билан имтиёзли автокредитлаш бўйича қўшма акцияси давом этади
Ҳурматли харидорлар, мамнуният билан «GM Uzbekistan» АЖнинг «InfinBANK» АТБ билан ҳамкорликдаги акцияси давом этишини маълум қиламиз!
Ўтган сафарги акцияга истеъмолчиларнинг юқори талаби ва қизиқишини инобатга олган ҳолда, имтиёзли кредит шартларида тақдим этиладиган автомобилларнинг сони 4700 донагача, моделлар қатори эса - 3 позициягача оширилди. Эндиликда сизда қуйидаги автомобилларни харид қилиш имкони пайдо бўлди:
✅ LACETTI CDX AT (3 поз.) автомобили 500 дона.
✅ NEXIA 3 LTZ A/T (4 поз.) автомобили 500 дона.
✅ SPARK LT M/T (2 поз.) автомобили 3700 дона.
Имтиёзли автокредитни "InfinBANK" АТБнинг барча филиалларида қуйидаги шартларда расмийлаштириб олишингиз мумкин:
1) 20% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 5 йилгача - йиллик 24%
2) 30% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 3 йилгача – йиллик 22%
3) 50% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 2 йилгача – йиллик 21%
4) 60% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 15-ойгача – йиллик 20%
❗️Акция 2018 йилнинг 23 октябридан бошланади. 23 дан 27 октябрига қадар беш кун давомида фақатгина ҳужжатларни қабул қилиш ва ўрганиш амалга оширилади, 27 октябрдан эса автокредитлаш бошланади.
Акцияда иштирок этаётган автомобиллар қолдиғи билан кунлик тарзда «InfinBANK» АТБнинг расмий сайтидан маълумот олишингиз мумкин: (http://infinbank.uz/).
"InfinBANK" АТБнинг сизга яқин филиали тўғрисидаги маълумотни банкнинг 71-202-50-60 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сиздан турли важларда имтиёзли автокредит расмийлаштириш учун қўшимча маблағ ундириш ҳоллари юзага келганда компаниянинг Call-марказига 71-141-77-77 рақамлари ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 10-07 қисқа рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Яхши кайфият ва ёқимли харид тилаймиз!