Yangiliklar
Хурматли мижозлар, сизга аввалроқ хабар берганимиздек, «InfinBANK» АТБ билан биргаликда ўтказилган, Spark R2 Optimum A/T автомобилини имтиёзли автокредитлар бўйича харид қилиш мақсадида ташкил этилган акциянинг биринчи кунидаёқ, акцияга ажратилган автомобиллар миқдорининг деярли барчаси контрактланиб бўлган эди. Харидорлар орасидаги катта талабни инобатга олган ҳолда, биз қўшимча тарзда, ушбу акцияга 235 дона миқдорида R2 Comfort A/T комплектациясидаги «Spark» автомобилини киритдик.
Сизга шуни маълум қиламизки, R2 Optimum A/T ва R2 Comfort A/T комплектациясидаги «Spark» автомобилларнинг акция учун ажратилган, ҳамда кўшимча равишда қўшилган миқдори ниҳоясига етди. Шу муносабат билан биз, «InfinBANK» АТБ билан биргаликда, ушбу акциянинг муваффақиятли якунланганлиги ҳақида эълон қиламиз ва барча мижозларга мазкур тадбирга юқори қизиқиш билдириб, иштирок этганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Келажакда биз янада кўпроқ акциялар ўтказишни, шунингдек, имтиёзли автокредитлаш учун моделлар қаторини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз.
Сабрингиз учун ташаккур ва биз билан биргаликда қолинг!