Axborot xabari

Ахборот хабари
2017-04-26 00:41:08 Axborot xabari
 
                          Axborot xabari

Охирги кунларда бир қатор ОАВ ларда (кутганимиздек, чет элда жойлашган) тарқатилган материалларда 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларига берилган навбатдан ташқари тартибда автомобилларни сотиб олиш сертификатлари билан боғлиқ бўлган вазият бузиб кўрсатилган ҳолда ёритилади. Бундан ташқари, «Фейсбук» тармоғининг ўзбек қисмининг бир қатор энг оммавий жамоаларида, постлар шаклидаги шунга ўхшаш хусусиятларга эга бўлган ахборотни киритиш амалга оширилмоқда.

Шу муносабатда, ушбу ташаббуснинг нотўғри, баъзан эса бузиб кўрсатилган талқин этилиши янада тарқалишининг олдини олиш мақсадида, «GM Ўзбекистон» АЖ қуйидагиларни билдиради.

Сертификатларнинг берилиши бўйича акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги 2865-сонли «Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш чоралари тўғрисида» Қарорини ижро этиш учун амалга оширилмоқда.

Ушбу ҳукумат қарорини бажариш доирасида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Нафақа фонди томонидан ҳудудий тақсимотига мувофиқ тақдим этилган рўйхатлар бўйича 1 631 та номи ёзилган сертификат тайёрланган.

«GM Ўзбекистон» АЖ нинг дилерлик корхоналари («Ўзавтотеххизмат» МЧЖ тизимидаги корхоналар) томонидан, давлат бошқаруви органлари, мудофаа ишлари бўлимлари, «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа жамоат ташкилотларининг вакиллари билан биргаликда, 1941-1945 йиллардаги уруш иштирокчиларига, уларнинг яшаш манзилига чиқиб сертификатларни топшириш амалга оширилади.

Сертификатнинг амал қилиш муддати – 2017 йил 31 декабргача, яъни сертификатнинг эгаси ўзи учун қулай бўлган исталган пайтда 2017 йил давомида ўз ихтиёрига кўра маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобилнинг исталган моделини навбатдан ташқари тартибда сотиб олиш учун дилерлик корхоналарига мурожаат қилиши мумкин. Ушбу сертификатлардан нафақат фахрийларнинг ўзи, балки уларнинг оиласи аъзолари, ҳамда уларнинг васийлари ҳам фойдаланиши мумкин.

Автомобиллар тақдим этилган сертификатлар бўйича, тўлов амалга оширилганидан кейин 3 кунгача муддатда берилади. Ушбу муддат номи ёзилган сертификат асосида тузиладиган ҳар бир шартномада аниқ кўрсатилган. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг 9 та модели ичидан, фақат «Каптива» модели бўйича етказиб бериш муддати кўпи билан 3 ойни ташкил этишини таъкидлаймиз (бунинг сабаби шуки, тўлиқ кўламли йиғиш режимида ишлаб чиқариладиган, тўлиқ маҳаллийлаштирилган базавий моделлардан фарқли равишда, ушбу моделлар йирик тармоқли йиғиш йўли билан, ва дастлабки буюртмалар бўйича, етказиб бериш муддатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилади). Бунда етказиб бериш муддатларини қисқартириш чоралари кўрилади.

Шартномаларда унинг шартлари завод томонидан, шу жумладан етказиб бериш муддатлари бўйича тегишлича бажарилмаслиги ёки бузилиши учун жарима санкциялари аниқ кўрсатилган.

Ҳозирги пайтгача шартномани тузиш ёки автомобилни етказиб бериш муддатларини чўзишнинг бирорта ҳолати бўлмаган.

Шундай қилиб, шундай турдаги сунъий равишда, моҳирона ўйлаб топилган қалбаки шов-шувлар ва муҳокама қилинувчи хабарлар, ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари томонидан «жаҳлдор постлар» шаклида қўллаб-қувватланган ҳолда (қасддан, ёки масаланинг бутун моҳиятини билмаган ҳолда, ёки хабари бўлмаганда), мутлақо ёлғон бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмайди.

«GM Ўзбекистон» АЖ ва унинг жамоаси фахрийларга ҳурмат билан муносабатда бўлиб, уларнинг ҳаётий қаҳрамонлигига эҳтиром билан қарайди, шунинг учун ушбу мавзуда ҳеч қандай ўйнашиш, найранглар ёки икки хил ёндашувларга йўл қўймайди.

Ушбу акцияни амалга оширишни бирор-бир усулда бузиб кўрсатилган, уни ҳақиқатга мос келмайдиган усулда талқин этишга ҳар қандай уринишларни, биз туҳмат, ёлғон ахборотнинг тарқатилиши ва жамоатчиликни қасддан чалғитиш деб қараймиз, шунга кўра, бу ҳолат бизнинг компаниямиз ва унинг кўп минглик жамоасининг қадр-қийматига тажовуз сифатида баҳоланади.

Шу сабабли, адолат ва ошкораликни талаб қилувчи ўз-ўзини «адолат тарафдорлари» деб эълон қилганларга, ўзини «сариқ матбуот» эмас, ўз касбининг усталари деб ҳисоблайдиган «қалам акулаларига», ушбу мавзуда пост ёзишдан ёки изоҳ киритишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўришни тавсия этамиз. Агар кимдир бизнинг томонимиздан ёки дилерлик корхоналари томонидан ўтказиладиган акциянинг тегишлича бажарилмаслиги, ёки муайян бузилиш ҳолатларини аниқ билса, шундай деб ўйласа ёки ҳисобласа, бундай маълумотни яширин, номсиз ҳолда эмас, очиқ, ҳамда исботсиз ибораларсиз ва ҳақоратсиз тақдим этишингизни сўраймиз. Ўз томонимиздан бундай ҳолатларни ўта жиддий равишда, бутун масъулият билан ва ошкора тарзда кўриб чиқишни таъминлаймиз.

Биз такроран ушбу мавзуда барча уйдирмаларни тўхтатишни, ва фахрийлар мавзуини қиммат тушмаган ҳолда ўзини реклама қилиш учун фойдаланмасликни илтимос қиламиз.

 

Jamoatchilik bilan aloqalar xizmati.

АО «ДжиЭм Узбекистан»