Axborot xabari

Ахборот хабари
2017-05-29 00:58:50 Axborot xabari
 
                          Axborot xabari

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 май кунидаги ПП-3010-сонли «Дженерал Моторс Ўзбекистон» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган  маҳсулот нарларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори бажарилиши мақсадида, қуйидагиларни билдирамиз:

1. Сотиш тизимининг янги ишлаш тамойилига самарали ва узлуксиз ўтишини таъминлаш учун, жорий йилнинг 29 май кунидан 31 майгача шартномалар, амалга оширилган тўловлар инвентаризацияси ва улар бўйича ҳисоб-китобларни солиштириш, ҳамда шартномаларни қайд этиш ва ахборот базаларини янгилашнинг электрон тизимини қайта ишга тушириш амалга оширилади.

Ишларнинг ҳажмини эътиборга олиб, ҳамда амалдаги шартномалар бўйича мажбуриятларнинг нотўғри бажарилиши ҳолатларининг олдини олиш учун, инвентаризацияни ўтказиш даври мобайнида шартномаларни тузиш вақтинча тўхтатилган.

2017 йил 1 июндан бошлаб, автомобилларни етказиб бериш шартномаларини тузиш ва уларни сотиш тикланади.

2. Автомобилларни етказиб бериш бўйича янги шартномаларни тузиш.

2017 йил 1 июндан бошлаб, «GM Ўзбекистон» АЖ нинг енгил автомобилларининг барча моделлари учун сотиш фақат миллий валютада амалга оширилади.

3. 2017 йил 1 июнгача тузилган автомобилларни етказиб бериш шартномаларинининг шартлари, жумладан тўлов валютаси, нархлар ва  етказиб бериш муддатлари ўзгаришсиз қолади.

Бунда, аввал дастлабки тўлов амалга оширилган автомобиллар бўйича қолган маблағларни тўлаш, ҳамда ҳақи тўлиқ тўланган автомобилларнинг берилиши аввал тузилган шартномада кўрсатилган нархлар бўйича амалга оширилади. 

Ҳар хил тушунишга йўл қўймаслик мақсадида, автомобиль 1.06.2017 йилдаги ҳолатига кўра харидор томонидан дастлабки тўловнинг белгиланган минимал миқдори (85%), ёки шартномада кўрсатилган автомобиль нархининг тўлиқ миқдори киритилган ҳолда ҳақи тўланган деб ҳисобланади.

Ҳурматли истеъмолчилар, дилерлик корхоналари ёки уларнинг ходимлари томонидан автомобилларни сотиш пайтида белгиланган таомилларнинг бузилиши ҳолатлари, қўшимча ҳақ талаб қилиш ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар аниқланган тақдирда, «GM Ўзбекистон» АЖ нинг ягона ишонч телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз: (+998 71) 147-14-14.

Автомобилларни сотиш ва сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш масалалари бўйича қўшимча маълумот олиш учун «GM Ўзбекистон» АЖ нинг Сall-Center марказига:

(+998 71) 141-77-77 телефон рақамига, ҳамда «GM Ўзбекистон» АЖ нинг нинг минтақавий дилерлик корхоналарига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Jamoatchilik bilan aloqalar xizmati.

АО «GM Uzbekistan»  

www.gmuzbekistan.uz

gmuzbekistan@uzgm.uz

www.facebook.com/gmuzbekistanofficial