Yangiliklar
«GM Uzbekistan» АЖ компаниянинг расмий сайтида кунлик равишда дилерлик тармоқларида шартнома тузиш учун мавжуд бўлган автомобиллар рўйхати янгиланиб боришини эслатиб ўтади.
Бугунги кун ҳолатига автомобил харид қилиш учун 5500 дона шартнома мавжуд. Компания дилерлик корхоналари ва моделлар кесимидаги тақсимот билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: http://gmuzbekistan.uz/cars_for_contracting. Ушбу тақсимот асосида автомобиль харид қилиш истагида бўлган мижозлар шартнома тузиш учун тўғридан-тўғри дилерларга мурожат қилишлари мумкин.
Ушбу бўлимда келтирилган маълумотлар кундалик тарзда янгиланиб борилади ва кейинги куннинг соат 09:00 гача фаол саналади. Дилерлик корхоналаридаги мавжуд шартномалар кун давомида тузилган шартномалар сонидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.
Айни дамда дилерларда 3500 дона Nexia ва 1000 донадан Lacetti ва Cobalt учун шартномалар мавжуд.