Yangiliklar

ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСИ БИЛАН БАРПО ЭТИЛГАН “ПАРКЕНТ ИЖОД УЙИ” ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСИ БИЛАН БАРПО ЭТИЛГАН “ПАРКЕНТ ИЖОД УЙИ” ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2021-08-28 10:50:59 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Бугун, 27-август куни мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан, ёзувчи ва адибларнинг дам олишлари ва ижод қилишлари учун “Узавтосаноат” томонидан Паркент туманида бунёд этилган “Паркент ижод уйи” дам олиш масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳамда “Узавтосаноат” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Тиллаев Жаҳонгир табрик сўз билан иштирок этишди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 декабрь куни “Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3652-сон қарорида “Паркент ижод уйи”ни қуриб, фойдаланишга топшириш вазифаси берилган эди. Барча қулайликларга эга бўлган ушбу муҳташам иншоат “Узавтосаноат” АЖ томонидан қуриб битказилди. Бу ерда ижодкорларимиз дам олиб, саломатлигини тиклаб, янги асарлар яратиши учун барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиб берилди.

Мазкур ижод маскани Паркент туманидаги “Заркент” маҳалласини ободонлаштириш доирасида 2 гектар майдонда барпо этилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида:

–52 ўринга эга 3 қаватли замонавий талабларга жавоб берадиган ётоқхона биноси барпо этилди.

–маданий ҳамда кўнгилочар тадбирларни очиқ ҳавода ўтказишга мўлжалланган махсус саҳна –амфитеатр қурилди;

–24 соат фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган тунги ёритиш чироқлари билан таъминланди;

–майдон кўкаламзорлаштирилди. Умумий майдони -7.1 метр бўлган сув минораси, болалар ва катталар учун 800 мертли ҳовуз қурилиб, 7 дона мароқли ҳордиқ, табиатдан илҳомланиб ижод қилиш учун беседкалар ўрнатилди. Шунингдек, манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди, чиқинди қутилари учун алоҳида майдон ажратилди. Доимо соғлом турмуш тарзини олиб бориш учун, спорт билан мунтазам шуғулланиш имконини берадиган тренажор майдони яратилди;

–кўтаринки кайфият ва чанқоқни қондириш мақсадида суви истеъмолга яроқли фаввора бунёд этилди. Шу билан бирга, замон талабларига мос автотураргоҳ қурилди.

Барча қулайликларга эга бўлган ушбу ижод маскани “Узавтосаноат ” АЖ томонидан амалга оширилди.

Замонавий “Паркент ижод уйи” ноёб меъморий ечими, ўзига хос дизайни билан Паркент туманининг Заркент маҳалласи кўркига кўрк қўшди. Маҳаллада бунёд этилган “Паркент ижод уйи” туман аҳли учун яна бир туҳфа бўлди.

Шу билан бирга, эслатиб ўтамиз “Узавтосаноат” Ўзбекистон маданий меросини сақлаб қолиш тарафдори бўлиб, “Мақом мактаби” нодавлат ташкилоти ҳамда Ўзбек миллий мақом санъати марказининг бош ҳомийси ҳисобланади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг