Yangiliklar

«GM Uzbekistan»нинг «Очиқ осмон остидаги савдо» акцияси илк харидорларни илиқлик билан қабул қилди
2018-09-03 22:10:38 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Маълумки, 2 сентябрь куни “GM Uzbekistan” узоқ кутилган «Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари» янги акциясини йўлга қўйган эди. Шу куни аксарият автосалонлар байрам муносабати билан ёпиқ бўлгани боис "45 дақиқа ичида автомобиль" дастурига мувофиқ автомобиль харид қилиш истагида бўлган мижозларимиз борлигини ва улар нафақат “Спарк” балки исталган автомобилларини харид қилиб, велосипед олиш истаклари борлигини биз яхши билардик.

Шундай салон илк бор Тошкент шаҳридаги «Сергели» автомобиль бозори ҳудудида ўтган дам олиш кунлари ташкил этилди, бу ерда савдога энг талабгир «Спарк», «Кобальт» ва «Ласетти» русумли автомобиллари қўйилди. 

Автосалоннинг илк иш кунида жами  3 млрд. 850 млн. сўмлик 40 дона автомобилга шартнома тузилди.

Дам олиш кунлари бўлишига қарамай, «Очиқ осмон остидаги автосалон» илк мижозларни қабул қилди, кун давомида уларнинг сони ортиб борди. Автосалон ходимлари харидорларга юқори даражада сервис хизмати кўрсатиб, максимал даражада қулайлик тақдим этишга ҳаракат қилишди. Харидорларнинг қизиқтирган барча саволларига жавоблар берилди, шартнома тузиш жараёнлари тезкор ва байрамона кайфиятда амалга оширилди.

Мижозлар салқин ичимлик ва ширинликлардан баҳраманд бўлиб, ўзларининг акция борасидаги таъсуротлари билан ўртоқлашишди. Соғлом ҳаёт тарзи йўлида амалга оширилаётган ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган айрим харидорлар уйларига айнан велосипедларда ҳам йўл олишди.
Одамларнинг ижобий фикрларини инобатга олиб, компания очиқ осмон остидаги автосалонларни доимий равишда бутун республика бўйлаб ташкил қилиш бўйича қарор қабул қилишди.

Айни жараёнда очиқ осмон остидаги автосалонларда савдога 1475 дона «Спарк», «Кобальт» ва «Ласетти» русумли автомобиллари қўйилди. Харидорларнинг истак ва таклифларини инобатга олиб, автомобиллар сонини оширишга ҳамда яқин фурсатларда бошқа русумдаги ва турли комплектация ва рангдаги автомобилларни қўшишга ваъда берамиз.

Айтиш жоизки, ушбу ҳодиса бошқа дилерларга ҳам намуна бўлиб хизмат қилди, улар ҳам дам олиш ва байрам кунлари завод нархларида мамлакатимиз аҳолисига автомобиль савдосини ташкил этиш истагини билдиришди.

Эътиборингизга айрим харидор ва автосалон ходимларининг мазкур акцияга муносабатларини ҳавола этамиз. Биз шунингдек компаниянинг ахборот ресурслари орқали реал харидорларнинг видеомурожаатларини ҳам эълон қилиб борамиз.

Бекзод Ирисқулов, «Sergeli-Avtotexxizmat» МЧЖ вакили:
«Агар сизда дам олиш ва байрам кунлари айнан автосалондан навбатсиз автомобиль харид қилиш истаги туғилса, энди очиқ осмон остидаги савдо нуқталарида машина харид қилишингиз мумкин. Ушбу хизмат тури Ўзбекистон учун янгилик бўлишига қарамай, биринчи куннинг ўзида 40 дона автомобилга шартнома тузилди, 28 донаси сотилди. Шартноманинг умумий суммаси 3 млрд. 850 млн. сўмни ташкил қилди».

Азамат Ибрагимов:
«Акция ҳақида мен интернетдан хабар топдим. Ҳаммаси аслида қанчалар ҳаққоний эканлигини билиш учун жойига келиб кўришга қарор қилдим. Ҳаммаси қандай айтилган бўлса ҳудди шундай – навбатсиз, харид жойида компания мутахассисларининг батафсил маслаҳатлари билан. Мен «Ласетти» русумли автомобиль харид қилдим ва совғасига велосипед олдим».

Ҳурматли ҳамюртлар, биз мамнуният билан “Очиқ осмон остидаги автосалонлар” 4 сентябрь куни ҳам соат 8:00 дан ўз ишида давом этишини маълум қиламиз.

Сизни кутамиз ва ишонч учун минатдорлик билдирамиз!