Axborot xabari

GM UZBEKISTAN АВТОМОБИЛЬ ДЕТАЛЛАРИНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА АХБОРОТ МАРКАЗИНИ ИШГА ТУШИРДИ
2018-07-13 13:29:43 Axborot xabari
 
                          Axborot xabari

Автомобилсозлик соҳасида маҳаллийлаштириш жараёнини ривожлантириш ушбу соҳада ўз фаолиятини бошлаш истагида бўлган тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида GM Uzbekistan АЖ қошида ахборот-ресурс Маркази ишга туширилди.

Эндиликда автомобиль бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш истагида бўлган тадиркорлар +998 74 233-04-40 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Сизни қизиқтирган барча саволларга Таъминотчиларни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш бўлим бошлиғи Кандиёр Асадов жавоб беради.