E'lon
Tico, Epica ва Nexia 2-авлод автомобилларини ишлаб чиқариш юзасидан кўп сонли мурожаатлар туфайли, «GM Uzbekistan» АЖ Tico модели 2004 йилда ишлаб чиқаришдан чиқарилганлигини, Epica ишлаб чиқариш 2012 йилдан, Nexia 2-авлодини ишлаб чиқариш 2016 йил 1 августидан бошлаб тўхтатилганлигини хабар қилади.
2008 йилда истеъмолчиларнинг афзал кўришидан ва бозорнинг талабларидан келиб чиқиб, Nexia автомобилини модернизациялаш амалга оширилган. Nexia 2-авлод моделини ишлаб чиқариш тўхтатилиши экологик стандартлар ва хавфсизлик тизимлари бўйича янги талаблар жорий қилиниши билан белгилаб берилган. Автомобилнинг эскирган архитектурасига техник регламент ва экологик меъёрларнинг янги талабларини жорий қилиш мумкин эмаслиги сабабли, 2016 йилнинг ўртасидан бошлаб Nexia 3-авлод янги моделини ишлаб чиқариш тўлиқ ҳажмида йўлга қўйилган. Ушбу модель 1,5 л. ҳажмли замонавий ва тежамкор двигатели, ABS тизими, хавфсизлик ёстиқчалари, иммобилайзер, системой курс барқарорлиги тизими, кундузги юриш чироқлари (DRL), ISOFIX болалар автоўриндиқлари маҳкамланиши билан жиҳозланган. Ишлаб чиқарилаётган Nexia 3-авлод автомобиллари барча хавфсизлик талабларига ва экологик стандартларга жавоб беради.
Автомобилларнинг моделлари қаторида, модификациялари, опциялари ва нархларида ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида «GM Uzbekistan» АЖ ўзининг расмий сайтида ва Facebook даги ўз бетида аввалдан огоҳлантиради.