Yangiliklar
Ҳурматли харидорлар, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “GM Uzbekistan” АЖ дилерлик корхоналари билан ҳамкорликда махсус акция йўлга қўймоқда. Эндиликда сиз "Spark" R2 Optimum A/T автомобилини харид қилиб, фаол дилерлик марказлари ҳамкорлигида ташкил этилган 1 000 000 сўм чегирма кўринишидаги совғага эга бўласиз!
Акция 2018 йилнинг 26 сентябридан 10 ноябрига қадар давом этади.
Шунингдек мазкур акция бутун республика бўйлаб Spark R2 Optimum A/T автомобилини имтиёзли кредит шартларини таклиф қилаётган GM Uzbekistan компаниясининг автокредитлаш бўйича расмий ҳамкори InfinBank томонидан қўллаб қувватланади.
Spark R2 Optimum A/T автомобили учун имтиёзли автокредитни қуйидаги кредит шартларида расмийлаштиришингиз мумкин:
1) 10% олдиндан тўлов амалга оширилганда - 5 йилгача муддатга – йиллик 22% устама
2) 30% олдиндан тўлов амалга оширилганда - 3 йилгача муддатга – йиллик 20% устама
3) 50% олдиндан тўлов амалга оширилганда - 2 йилгача муддатга – йиллик 19% устама
4) 60% олдиндан тўлов амалга оширилганда – 15 ойгача муддатга – йиллик 18% устама
Infinbank’нинг Сизга қулай бўлган филиали манзили ҳақидаги маълумотни Сиз доим 71-202-50-60 Ягона алоқа маркази рақамлари орқали аниқлашингиз мумкин.
Яхши кайфият ва ёқимли харидлар ҳамроҳингиз бўлсин!