Yangiliklar

SPARK R2 OPTIMUM A/T АВТОМОБИЛИ ХАРИДИ УЧУН ЎТКАЗИЛГАН МАХСУС АКЦИЯНИНГ ИЛК КУНИДА АКЦИЯ УЧУН АЖРАТИЛГАН ДЕЯРЛИ БАРЧА АВТОМОБИЛЛАР УЧУН ШАРТНОМАЛАР ТУЗИЛДИ
2018-09-29 06:41:21 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Ҳурматли харидорлар, Spark R2 Optimum A/T автомобили хариди учун ўтказилган махсус акциянинг илк кунида, акция учун ажратилган 1000 дона автомобилдан ушбу комплектациядаги 900 дона автомобилга шартнома тузилганини маълум қиламиз. 1 млн. сўм чегирма доирасида ушбу комплектацияда саноқли автомобиллар қолганини маълум қиламиз.

Биз шунингдек автокредитлашнинг оммабоплиги сабаб 235 дона «Spark» R2 Comfort A/T автомобилини кредитлаш учун тақдим этамиз. Ушбу автомобилларни сиз одатий тартибда дилерлик марказларидан, шунингдек «GM Uzbekistan» компаниясининг автокредитлаш бўйича расмий ҳамкори «InfinBANK» АТБ орқали имтиёзли кредит шартларида харид қилишингиз мумкин.

Тез фурсатларда «GM Uzbekistan» автомобилларининг автокредитлаш орқали харид қилиш мумкин бўлган моделлар қаторини кенгайтирамиз.
Мавжуд автомобиллар тўғрисидаги маълумотларни дилерлик марказларидан аниқлаштиришингизни мумкин.
Сиз «InfinBANK» АТБнинг ўзингизга яқин бўлган филиалини банкнинг ягона 71-202-50-60 телефон рақамлари орқали аниқлаштиришингиз мумкин.

Янгиликларимизни кузатинг ва биз билан қолинг!

Яхши кайфият ва ёқимли харид тилаймиз!