Yangiliklar
Ҳурматли харидорлар!
Агарда Сиз автомобиль хариди жараёнида товламачилик ва бошқа коррупцион ҳаракатларга, хусусан у ёки бу моделдаги автомобиль учун шартноманинг йўқлиги, етказиб берилиш муддатининг узоқлиги каби важлар билан автомобиллар харид қилиш чоғида қўшимча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз «GM Uzbekistan» команиясининг ишонч телефонлари 78 141-77-77 ёҳуд Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 10-07 қисқа рақамларига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.
Компания бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, автомобиллар савдосида шаффофликни таъминлаш мақсадида “Uzavtosavdo” мобиль иловасини ишга туширган.
Мазкур илова орқали харидорга навбат рақами ва дилердаги автомобиллар сони ҳақида маълумотлар берилади. Агар унга зарур бўлган автомашина дилерда йўқ бўлса, буюртма тўғридан-тўғри автомобиль заводига юборилади. “Uzavtosavdo” иловаси харидорга барча жараёнларни бошиданоқ назорат қилиш, ўз навбати ва автомобилни олиш санасини билиб бориш имконини яратмоқда.
Огоҳ бўлинг! Юқорида қайд этилган коррупцион ҳолатлар ҳақида бизни хабардор қилсангиз ҳамда сизнинг мурожаатингиз ўз тасдиғини топса, сиз нафақат муаммони бартараф этасиз, балки компания томонидан моддий рағбатлантириласиз. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади. Фақатгина коррупцион ва таъмагирлик ҳолатлари бўйича +998 90 799 1991 рақамига мурожаат қилинг.
Ёқимли харид ва аъло кайфият тилаймиз!