Yangiliklar

Tracker ва Malibu автомобилларини уйдан чиқмасдан фоизсиз муддатли тўловга харид қилинг!
2020-04-03 08:51:57 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

UzAuto Motors компанияси харидорларга Chevrolet Malibu 1,5 ҳамда Tracker АТ автомобилларини муддатли тўлов шартлари асосида уйдан чиқмасдан онлайн режимда харид қилишни таклиф қилади.

Агар Сизда ушбу автомобилларнинг 60 фоиз суммасини тўлаш имконияти мавжуд бўлса, унинг қолган суммасини 1,5 йил давомида фоизсиз шартларда бўлиб тўлаш имкони бор. 

Бунинг учун компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилиш кифоя, улар сизга ушбу автомобилларни уйдан чиқмасдан туриб расмийлаштириш имкониятини тақдим этади. 

Бундан ташқари тўлов амалга оширилгач дилерлар автомобилингизни уйингизга етказиб берилишини таъминлайди.

Батафсил маълумот олиш учун компаниянинг қуйидаги ҳаволада кўрсатилган рақамлар орқали http://uzautomotors.com/dillers/cat/1 расмий дилерларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Акция мамлакатимизда эпидемиологик вазият яхшилангунига қадар фақат жисмоний шахслар учун амал қилади.

Компания Сизга ва яқинларингизга саломатлик тилайди ва уйдан чиқмаслигингизни тавсия қилади. 

Харидни кейинга қолдирманг, ўзингизни автомобилда ҳимоя қилинг!