Yangiliklar

«UzAuto Motors» автомобилларининг ишлаб чиқарилиши энди Тожикистонда
2021-06-12 08:30:10 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Шу йилнинг 9 июнь куни Тожикистон Республикасининг Бохтар шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига ташрифи арафасида биринчи Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форум бўлиб ўтди.

Форум давомида “UzAuto Motors” АЖнинг енгил автомобилларини ишлаб чиқариш «Auto Motors Tadjikistan» қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича битим имзоланди. Мазкур лойиҳа 2021 йилнинг 21 апрел куни Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири – Шерали Кабирнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган.

Унга кўра, 2021 йилнинг 5-7 май кунлари “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан ишчи гуруҳ Тожикистон Республикасида бўлиб, ҳамкор “АлюминСохтмон” компаниясининг ишлаб чиқариш қувватини ўрганиб, қўшма корхона яратиш бўйича музокаралар олиб бориб қайтди.

Умумий қиймати 2 млн. АҚШ долларини ташкил қилган лойиҳанинг дастлабки босқичида ишлаб чиқариш ҳажми 10 000 дона транспорт воситасини ташкил қилса, келгусида уни 35 000 донага ошириш режалаштирилган.

Элатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 28 март куни Қозоғистоннинг Кўстанай шаҳрида «Сарыарка АвтоПром» МЧШ ишлаб чиқариш қувватларида «Chevrolet» бренди остида UzAuto Motors автомобилларининг йиғиш йўлга қўйилди.