Yangiliklar
UzAuto Motors компанияси харидорларга муддатли тўлов шартлари асосида Chevrolet Malibu ва Tracker автомобилларининг эгасига айланишни таклиф қилади.
Агар Сизда ушбу автомобилларнинг 50% тўлаш имконияти мавжуд бўлса, унинг қолган суммасини 2 йил давомида белгиланган чакана нархларда (фоизсиз!) тўлаб, мазкур акциядан фойдаланишингиз мумкин. Агар истасангиз автомбилнинг қолган суммасини муддатидан олдин тўлаш учун ҳам ҳеч қандай чекловлар ҳам йўқ.
Автомобилни расмийлаштиришнинг тезкорлиги асосий афзалликлардан биридир. Муддатли тўловни расмийлаштириш учун автомобилингизни мажбурий суғурта қилишингиз лозим бўлади.
Бундан ташқари автомобилга 100 фоиз тўлов амалга оширган харидор чегирмадан фойдаланган ҳолда мазкур автомобилларни қуйидаги нархларда харид қилиши мумкин:
Tracker MT - 165 млн. сўм
Tracker AT - 190 млн. сўм
Malibu Turbo 1,5 - 250 млн. сўм.
Акциялар бўйича батафсил маълумот олиш учун компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Акция жорий йилнинг 18 дан 30 сентябригача амал килади. Шошилинг, автомобиллар сони чегараланган!
Компания автомобиль хариди жараёнида сизларга қулайликлар яратишда давом этади.
Харидингиз барокатли бўлсин!
Дарвоқе, мазкур акцияларнинг шартлари ўзаро ва бошқа махсус таклифларга алоқадор эмас!