Yangiliklar

UzAuto Motors Россияда Chevrolet Spark, Nexia ҳамда Cobalt сотувлари бошланганлигини эълон қилади
2020-06-15 02:48:26 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

2020 йилни 15 июнда General Motors билан тузилган келишув доирасида UzAuto Motors Chevrolet русумли оммавий автомобиль сегментини сотуви бошланганлигини эълон қилди.  

Россиялик харидорларга тақдим этиладиган илк моделлар Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt бўлади.

General Motors ва UzAuto Motors томонидан эришилган келишув шартларига кўра, ушбу моделлар Беларус Республикаси ва Қозоғистоннинг экспорт бозорларида ҳам сотилмоқда.
UzAuto Motors’нинг Россия бозоридаги расмий дистрибютори «Келес Рус» МЧЖ таъкидлаганидек, ушбу автомобилларнинг рақобатдаги устунлиги нарх, жиҳозланганлик ва сифатнинг ўзаро нисбати ҳисобланади.

Chevrolet Spark —  бу Россия автомобиллар бозорида автомат узатмали А синфига мансуб энг рақобатбардош модель таклиф саналади. Ихчам Spark шаҳар хетчбеки 1,25 литр (85 от кучи) двигатель ва Япониянинг AISIN Seiki Co Ltd. ишлаб чиқарувчисидан автоматик узатма билан жиҳозланган. Модель учта комплектацияда мавжуд: LS AT, LT AT ва LTZ AT. Нархи 719 900 рублдан.

Ҳозирги кунда энг рақобатбардош бўлган В синфига мансуб Chevrolet Nexia ва Chevrolet Cobalt 6 босқичли автомат узатма қутиси мавжудлиги билан ажралиб туради, Cobalt эса бошқа қулайликлар билан бир қаторида қулай, кенг ички ва энг катта юкхонасига (563 литр) эгалиги билан истеъмолчи учун муҳим.

1,5 литр (105 от кучи) двигателига эга Chevrolet Nexia тўрт комплеткацияда тақдим этилган: LS MТ, LT MT, LT AT ва LTZ AT моделларида тақдим этилади. Нарх 699 900 рублдан.

1,5 литрли двигателга эга (106 от кучи) Chevrolet Cobalt тўрт комплектацияда мавжуд: LS MТ, LT MT, LT AT ва LTZ AT. Нархи 749 900 рублдан.

Савдо бошланиши билан бир вақтда «Келес Рус» МЧЖ ҳамкорлар билан биргаликда Chevrolet моделларини имтиёзли шартларда сотиб олишни таъминлайдиган бир қатор молиявий дастурларни ва трейд-ин (мижознинг автомобилини янгисига алмаштириш) йўлга қўяди.

Автомобилларни тақсимлаш тизими Россияда бир қатор мавжуд дилерлар ва “Дженерал Моторз Авто” МЧЖнинг ваколатли хизмат кўрсатиш марказлари, шунингдек мавжуд Ravon дилерларининг бир қисми, уларнинг жўғрофий жойлашуви ва товар стандартларига мувофиқлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этади. Бугунги кунда Россия ҳудудидаги йирик шаҳарларда жойлашган ўнлаб дилерлик корхоналари Chevrolet дилерлик компаниясининг дилерлиги учун даъво қилмоқда. Улардан бир нечтаси бугунданоқ иш бошламоқда ва яқин келажакда дилерлар тармоғи Москва, Санкт-Петербург, Ростов-Дон ва миллиондан ортиқ аҳолига эга бошқа шаҳарларда янги ҳамкорлар туфайли кенгаяди. Дилерлик корхоналари тавсия этилган бренд стандартларига мувофиқ барча хизматларни тақдим этадилар.

Батафсил маълумот олиш учун UzAuto Motors компаниясининг Россия Федерациясидаги расмий дистрибютори «Келес Рус» МЧЖ билан 8 (800) 600 6 500 телефон рақами, электрон почта - pr@chevrolet-auto.com билан боғланинг.