Yangiliklar

UzAvtoSavdo Bot — автомобиль харидида сизнинг шахсий ёрдамчингиз
2019-07-31 18:06:43 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

UzAuto Motors’дан янги хизмат — автомобиль харид қилишдаги шахсий ёрдамчингизга айланадиган Telegram-бот.
UzAvtoSavdo Bot боти компаниянинг ҳам ҳозирги, ҳам бўлажак мижозлари учун фойдали бўлиб, улар учун очиқ манбалардан ахборотни узоқ излаш ёки компания ва дилерлар сайтларини ўрганишга ҳожат қолмайди.
@uzautosanoat_bot туфайли, харидор қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
• ўз шартномаси бўйича тўлиқ ахборотни олиш;
• тақдим этилаётган моделлар ва автомобиль нархлари билан танишиш;
• сотувда мавжуд автомобиллар ва моделлар сони ҳақида маълумот олиш;
• шартнома олиш.
Янги хизматдан фойдаланиш учун Telegramда @uzautosanoat_botни топиш, /start буйруғини ишга тушириш етарли, шунда бот мавжуд ахборот ва хизматлар рўйхатини тақдим этади.
Ушбу лойиҳа компаниянинг мижозлар сервисини ривожлантириш стратегияси доирасида ишлаб чиқилган. Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрда компания томонидан Ўзбекистонда биринчи GM Uzbekistan автомобилларини онлайн режимида харид қилиш интернет ва мобил платформаси - Uzavtosavdo ишга туширилганди.
Uzavtosavdo иловаси сизга автомобиль харидининг бутун жараёнини назорат қилиш имконини беради, янги телеграм-бот ишга тушиши эса, ахборот қидирувингизни енгиллаштиради ва қайси навбатда эканингизни ҳамда аниқ қачон автомобилни олишингизни доимо билиб туриш имконини беради.
Автомобилингизни етказиб бериш муддатларини максимал қисқартириш ва машина хариди жараёнини қулай, шаффоф ва ёқимли қилиш учун, компания ўз хизматларини такомиллаштиришда давом этади.