Yangiliklar
Харидорларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, шунингдек GM Uzbekistan автомобилларини Uzavtosavdo онлайн тизими орқали харид қилишда адолат ва шаффофлик яратиш мақсадида автомобилларни брон қилиш ва 3% миқдорида олдиндан мажбурий тўловни амалга ошириш шартлари бекор қилинаётганини маълум қиламиз.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирда автомобилларни етказиб бериш муддатини 45 кунгача қисқартиришга эришилди. Аммо харидорларнинг фикрлари ўрганилганда автомобилларни брон қилиниши ва 3% миқдорда аванс тўлови амалга оширилиши автомобилларни ўз вақтида етказиб беришга тўсиқ бўлаётганлиги аниқланди.
Энди GM Uzbekistan автомобилларини Uzavtosavdo онлайн тизими орқали харид қилиш автомобилнинг 85% ёки 100% миқдоридаги тўловни амалга оширганда, навбат эса тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шаклланиши белгиланди. Шундай қилиб 100% тўловни биринчи амалга оширган харидор биринчилардан бўлиб автомобилини олади.
Шунингдек ҳозирда 2019 йил учун шартномалар очилганлигини маълум қиламиз.
Компания харидорларга қулайлик яратиш мақсадида хизматларни такомиллаштиришда давом этади!
Биз билан қолинг!