Yangiliklar

Ўзбекистонда биринчи Trade-In Маркази очилди
2019-10-27 20:31:48 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

2019 йил 26 октябрда Тошкентда UzAuto Motors Service & Trade-In Center янги севис ва савдо марказининг очилиши бўлиб ўтди. Марказнинг асосий ўзига хослиги – бу Trade-in тизими бўйича минилган автомобилни янгисига қўшимча пул тўлаш орқали алмаштириш имкониятидир. Бир савдо майдончасида бир неча дилерлар жамлангани эвазига, бу марказ харидорларга юрган автомобилларни сотиш ва сотиб олиш бўйича катта танлов имконини беради.

Trade-in жаҳон тажрибаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Ушбу дастур минилган автомобиль соҳибларига машиналарини автосалонда мутлақо янгисига пул қўшиб тўлаш асосида алмаштириш имконини берса, минилган автомобиль олмоқчи бўлганларга фойдаланилган машинанинг юридик “тоза”лиги ва “касаллик тарихи” ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш имкониятини яратади. Қайд этиш ўринлики, минилган автомобиллар соҳиблари техникаларини янгисига алмаштиришда топшираётган транспорт воситаларини қайта расмийлаштиришга харажатлардан озод қилинади.

Янги ва минилган автомобиллар учун мўлжалланган кенг савдо майдонларидан ташқари, UzAuto Motors Service & Trade-In Center сервис ва савдо марказида ўзининг таъмирлаш ва бўяш ангарлари ҳам бўлиб, улар замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Дилерга Trade-In тизими орқали берилган юрилган автомобиллар шу ернинг ўзида диагностикадан ўтади ва зарур бўлса, таъмирланади, деталлари алмаштирилади ва бўялади. Автомобилларни тезкор ва сифатли таъмирлаш учун марказда энг замонавий жиҳозлар ва ишлаб чиқарувчидан эҳтиёт қисмларнинг катта омбори мавжуд. Шунингдек, марказ ҳудудида газ баллони жиҳозига хизмат кўрсатиш шахобчаси, замонавий ва кенг автоювиш нуқтаси ишлаб турибди.

Мижозларга қулай бўлиши учун, марказ ҳудудида автомобиль эҳтиёт қисмлари, кимё ва аксессуарлар дўкони очиқ, иккинчи қаватда ойнаванд шинамгина қаҳвахона бор бўлиб, ундан таъмирлаш ангаридаги барча ишларни кузатиш мумкин. Энг жажжи меҳмонлар учун марказ ҳовлисида ва қаҳвахона ҳудудида болалар майдончаси ва ўйин хонаси мавжуд.

Автомобилига такрорланмас услубни бахш этиш истагида бўлган автосоҳиблар учун мажмуада автотюнинг маркази ишламоқда. Унда сизнинг автомобилингиз бошқалардан фарқланади ва ноёблик касб этади. Автотюнинг хизматларини юқори малакали мутахассислар, сифатли эҳтиёт қисмлари ва аксессуарлардан фойдаланган ҳолда тақдим этадилар.

Бундан ташқари, харидорларга қулай бўлиши учун trade-in.uz сайти ишга тушган, унда мижоз дилерларда сотувга қўйилган минилган автомобилларнинг айни кундаги нархини билишлари, шунингдек ушбу хизмат бўйича барча зарур ахборотни ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавобларни олиш мумкин.

Сайтнинг асосий хусусиятларидан бири автомобиль нархи калькулятори саналади, у онлайн режимида мижозга минилган автомобилнинг тақрибий нархини аниқлаш имконини беради. Калькуляция иккиламчи бозорда минилган автомобилларнинг айни кундаги нархларини ҳисоблаш методологиясига асосланган.

UzAuto Motors Service & Trade-In Center сервис ва савдо маркази – бу Ўзбекистонда шундай кўламдаги, автоҳаваскорлар учун кенг турдаги хизматлар кўрсатувчи биринчи ва ягона автомобиль марказидир.

Trade-in тизими бўйича алмашинув жараёни қандай кечади?

Мижоз автомобилни дилерлик маркази мутахассисларига баҳолаш учун тақдим этади. Кейин мижоз автомобилининг нархи нархни келишиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Автомобиль нархи келишиб олингандан сўнг мижоз дилерга керакли ҳужжатлар пакетини тақдим этади, минилган автомобиль ва янги автотранспорт воситаси олди-сотди шартномалари тузилади. Бунда юрилган автомобилнинг қиймати янги автотранспорт воситаси учун тўловдан айриб ташланади.

Мижоз томонидан аввалдан дилер Trade-in дастури доирасида харид қилган минилган автомобилни сотиб олиш таомили шундай: дилер харидор билан оддий ёзма шаклда муайян автомобил олди-сотди шартномасини тузади ва ЙҲХДХ органларида давлат рўйхатидан ўтиш учун “Трейд-ин” муҳри туширилган ҳисоб-маълумотномани ёзиб беради, шунингдек алмаштирилган деталлар учун кафолат талони берилади.

Trade-in дастури бўйича дилерларга берилган минилган автомобиллар

Trade-in дастури бўйича дилерга берилган юрилган ва керакли параметрларга мос келган автомобиллар “Минилган автомобилни сертификатлаштириш” (МАС)нинг 172 та нуқта (параметр)и бўйича тўлиқ диагностикадан ўтади. Аниқланган нуқсонлар юқори малакали мутахассислар томонидан асл эҳтиёт қисмларни қўллаш орқали йўқотилади. Нуқсонларни кетказишда қўлланилган барча деталлар ишлаб чиқарувчи кафолатига эга. Ушбу автомобилни харид қилишда сиз олаётган транспорт воситангизнинг сифати ва ишончлилигига амин бўлсангиз бўлаверади.

Очилиш маросимидан фотолавҳалар:

photo-2019-10-27-20-49-20

photo-2019-10-27-20-49-26

photo-2019-10-27-20-49-34

photo-2019-10-27-20-49-45

photo-2019-10-26-22-48-39

photo-2019-10-26-22-48-40

photo-2019-10-26-22-48-42