Yangiliklar

ЯНГИ CALL-CENTER МИЖОЗЛАРНИНГ ҚЎНҒИРОҚЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ БОШЛАДИ
2018-08-31 01:57:02 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Call-Center орқали кўрсатилаётган хизматларни қайта шакллантириш ва такомиллаштириш борасида компания раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ишлар натижасида бугундан бошлаб, «GM Uzbekistan» АЖ қошида аутсорсингга берилган янги Call-Center ўз ишини бошлади. Янги Call-Center харидорларга хизмат сифатини ошириш ҳамда уларнинг саволларига ўз вақтида ва тезкор жавоб қайтаришни таъминлаш учун жорий қилинди.

 

Аввалги Call-Centerнинг фаолияти давомида мижозни ҳаддан ташқари узоқ вақт кутиш режимида ушлаб туриш, иш жараёнидаги узилишлар ва сифатсиз хизмат кўрсатиш каби камчиликлар мавжуд эди.

 

Олинган маълумотларга кўра, аввал баъзи мижозлар кўп автосалонларга маълумотлар ресурсидаги ишламайдиган ёки эскирган телефон рақамлари туфайли қўнғироқ қилиб туша олмас эдилар. Фаолият юритаётган телефон рақамлари хақида маълумотни эса бу ердан топишингиз мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, call-маркази хизматларидан сиз (+99871) 141 77 77 телефон рақамлари ёки (+99871) 147 14 14 ишонч телефони рақамлари орқали фойдаланишингиз мумкин.